суббота, 31 марта 2012 г.

Hammasi Vatan aa yana Vatan haqida!
















 ТОПИШ
Соғинчлардан ҳайдалди юрак,
Севинчлардан қувилди дилим.
Аросатда сарсон вужудим,
Бир паноҳ истади ўзига керак.

Ойнинг гуллари-да асрашолмади,
Қуёшлар тафтида қолди, сарғарди.
Армонлари минг турфа дилни,
Бешафқат тақдири ҳануз қарғарди.

Ёзнинг қучоғига яширинди сўнг,
(Телбавор кўнгилни тушунар балки?)
Машрабнинг мероси - девонавор ишқ,
Ҳамон мени дардида ёндирар эди.

Ёндирди...
Вужудим, руҳим аланга -
Оташида қоврилди, куйди.
Сўнг Қодири Якто кўнглимга:
«Сен ҳам суйгин, у сени суйди» -
Дея Ватанимни кўрсатиб қўйди.


ҚАРШИМНИ СОҒИНИБ...
Минг парча руҳимнинг мингта бўлаги
Сендадир, қучоғингда қолиб кетган.
Ўша руҳиятнинг битта бўлаги -
Дардсиз кўчаларда адашган, йитган.

Осмонингни соғиндим-эй, осмонингни,
Дардларимни бу осмонлар тушунмайди.
Маҳзунгина бўлиб турган мажнунтоли
Ҳеч мен билан кулиб туриб сирлашмайди.

Қаршимнинг қуёши қадрдон эди,
Туш пайти ўйнардик анҳорларида.
Оймомоси тўлиб эртак айтарди,
Ўша беш қаватли бино тагида.

Соғиндим-эй, она, унинг йўлларини,
Сувсиз қолган кичиккина чўлларини.
Шамолгина келтирсайди бўйларини,
Билармикин соғинган бу ўйларимни?

Билармикин, она, менинг дардларимни,
Кузатмоққа чоғланганди, биласизми?
Югуролмай ортгинамдан, ночоргина
Сўраганди маҳзунгина: «Келасизми?»

Тушларимга кириб чиқар мусичалар,
Сирлашардик шамол билан бирга-бирга.
Менга алёр айтар эди ёмғирлари,
Бу ёмғирлар қайрилиб ҳам қарамайди.

Япроқ бўлиб тўкилмайди соғинчларим,
Гуллайверар менинг интиқ оғочларим.





ТУҒЁН
Ватан – юрагимда улғайган эртак,
Қизғанаман уни қалбдаги сирдай.
Шу эртак аслида рўёдан кечиб –
Яшамоғим учун бўлолган тиргак.

Шу эртак ҳар оқшом оромим бўлиб,
Кўнгил сарҳадини аллалар сокин.
Шу эртак гоҳ отам, бобомдек кулиб –
Қайғулардан олиб кетади секин.

Гоҳо саҳарларда тонг насимида
Кўз очгим келмаса ширин уйқудан.
Шу эртак онамдек туриб бошимда –
Сокин шивирлайди: «Сени кутяпман».

Тоғларга чиқаман улуғлик истаб
Самога тиз чўкиб қиламан тоат.
Тўлқиндек урилар кўнглимга бир ҳис –
Сени севмасдан ҳам бўлурми яшаб?

Август, 2010 йил.







Эй, менинг олисдаги инсоним, сизни жуда жуда соІиндим...
ТуйІуларим, кґнглимни бу дун±нинг майда ташвишлари еб битира±тган айни лаµзаларда нега сиз ґзингизни танитмайсиз, µамон бегона либосида юрибсиз?...
Ахир мен сизга муштоіман, мен сизга интиіман...
Йиллар яралаган кґнглимдан туІилган пок ишіимни, жґшіин меµримни, бор орзу-умидларимни сизга атаганман, сиз эса µамон олислардасиз, нега?...
Јай бир куни бир йигитнинг дилига озор бердим, нетай у СИЗ эмасдингиз, µар куни тонгни умид билан іарши оламан, БУГУН сизни албатта топаман, деган орзу бґлади фариштамонанд ха±ллар аршида...
Аслида мени, µа±тимни, ґтган умримни тутиб турган, ундан воз кечишга іґйма±тган куч бу – КУТИШ, СИЗНИ КУТИШ, азизим...
Орзунинг покиза деворларига µар куни, µар лаµза шаклсиз суратлар битаман, исмсиз лавµалар ±заман ва уларнинг барча-барчасини СИЗга атайман. Биласизми, сиз ГУЛИ НИГОРни эмас, унинг кґнглини, руµини изланг, девонавор туйІуларини топинг, маµкам ушлаб олинг. Шундагина саркаш бу іизнинг бори, борлиІи сизники бґлади. Нега бу гапларни сизга айтаяпман? Чунки µали µеч кимга тортиі іилинмаган бу юрак, кґнгилга элтувчи манзилларни майда туйІулар босиб кетаяпти, сиз мени ґша майда туйІу, майда іайІулардан асраб іолинг. Менинг улкан руµим токи парча парча бґлиб кетмасин, токи бутун борлиІимга, улкан руµимга лиммо-лим бґлиб турган азиз ишіимни сизга беµижолат µадя эта олай...
23/02/2012


пятница, 23 марта 2012 г.

Twitternoma


Mana, vaqt ham bir pasda o’tib ketibdi… Aslida bu doimiy jarayon, aslida vaqt emas, biz o’tamiz. Bundan bir yil muqaddam, xuddi shu kuni twitterdan account ochgandim, ilk foydalanuvchi sifatida avvaliga tushunmadim, buni mohiyati nima, qanday foydalaniladi  bu ijtimoiy tarmoqdan? Qolaversa, o’zbeklarning kamligi uchun ham twitter.comga juda murojaat qilardim. (Aslida o’sha vaqtlarda faqatgina moymir va mail agentdan foydalanardim, qolgan ijtimoiy tarmoqlar haqida eshitar, taklif  olardim, biroq ularga a’zo bo’lishni istamasdim.) Bir kuni yoz vaqti edi, mehnat ta’tilimni Qarshida o’tkazayotgan kunlarimning birida mail agentda @fahriyor bilan gaplashib qoldim. Shunda u menga twitter haqida gapirib berdi, baribir hech nimani tushunmadim, shunday bo’lsa-da, o’sha kalit (accountim) orqali yana bir bora twitter saroyiga kirdim va … qaytib chiqa olmadim! Xo’sh bunga sabab nima?
Buning birinchi sababi: bu yerda o’zbek yoshlarining ilg’or, faol qismi yig’ilgan! Real hayotda ular qanday bilmayman, lekin O’zbekiston obro’si, sha’ni uchun bir tanu bir jon bo’la oladiganlar shu yerda! Ularning o’z shaxsiy, mustaqil fikri, mulohazasi bor. Shu bois ular bilan suhbatlashish maroqli. (Bu shunchaki ko’tarinki, balandparvoz gaplar emas, bunga ishoning!)
Menimcha, ikkinchi sababi: Bu yerda erkin fikr, do’stona bahslashuv, mulohaza almashinuv jarayoni bor. Ayni mana shu narsa meni bu yerda olib qola oldi. Bu yerda har qanday holatdagi fikrni, mulohazani o’qishingiz mumkin. Quvonarlisi, ular tanqidni ham maqtovni ham to’g’ri tushunishadi, lozim bo’lganda ko’maklarini ayashmaydi. (Bunga ko’plab misollar keltirishim mumkin!)
Twitterning bu qadar sevimliligining uchinchi sababi esa: biz dunyoning barcha davlati bilan bevosita, o’zaro aloqadamiz! Bu yerdan dunyoga mashhur deyarli barcha ommaviy  axborot  vositalarining eng qaynoq xabarlarini o’qishingiz, uni bemalol muhokama qilishingiz mumkin. (Afsuski, so’nggi paytlarda mana shu holat kamayib qoldida!)
Men  bu tarmoqdan ko’plab do’stlar orttirdim, insonlarning ichki dunyosi, ularning ruhiyati haqida anglay, o’rgana boshladim. Bu menga qiyinchilikda, ruhiy iztirobda qolgan kezlarimda katta yordam berdi, desam xato bo’lmaydi, ishoning. Buni izohlashim shart  emas deya o’ylayman. Yuqoridagi sabablarni hali uzoq davom ettirishim, ettishingiz mumkin, to’g’rimi, hurmatli o’quvchilarim?
Aslida bu maqolaning ikkinchi qismi ham bo’lishi, unda ko’nglimga eng yaqin o’quvchilarimga  ta’rif  berishim kerak edi. O’ylab qarasam yuzdan oshib ketarkan ularning soni (qolganlari @rianru, @rianbreakingnews, @bbcnews va shu kabilar).
Barchangizga cheksiz hurmat va ehtirom bilan Guli Nigor ingiz…
12 mart, 2012 yil.